ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН


Қўқон Жоме масжиди - Қўқондаги меъморий ёдгорлик 1819-1822 йилларда Қўқон ҳони Умархон томонидан бунёд этилган. Қурилишга ўз замонасининг йирик меъмори, алломаси ва шоири бўлмиш Мулла Худоёр Истравшаний – маҳвий бошчилик қилган.


t.me/far_archive

Фазлийнинг “Мажмуаи шоирон” асарида келтирилишича, Жомеъ масжиди қурилишига Маҳвий саркор этиб тайинланган ва унинг қўлида 200 нафар меъморлар ишлаганлар. Бино тархини Маҳвий ўзи тайёрлаган.


https://t.me/far_archive

Масжид улкан хонақоҳ ва уни уч томонидан ўраб олган 98 ёғоч устунли кенг айвон ҳамда минорадан иборат. Хонақоҳ ва айвоннинг шифти Қуръони карим суралари сонига мослаб, 114 тоқига бўлинган. Ҳар бир тоқи ўзига хос исломий нақшлар билан безатилган бўлиб, бир-бирини такрорламайди.


https://t.me/far_archive

Иншоот квадрат шаклида бўлиб, ғарб томонини масжиднинг асосий қисми – айвон ва хонақоҳ эгаллаган. Қолган 3 томонида дарвоза ва эшиклар, ҳужралар, дарсхоналар, хўжалик бинолари ва бошқа зарурий бинолар бўлган. Ф.Егоров ва “Садойи Фарғона” рўзномаси ходими Юсуфхон Мирзо томонларидан 1914 йили тузилган ҳисоботда Жомеъ мадрасасида 100 та ҳужра бўлганлиги ва уларда 220 толиби илм истиқомат қилганлиги қайд этилган.

Масжид ҳовлисининг қоқ ўртасида баландлиги 22,5 метр келадиган минора қад кўтарган ҳамда улкан айвон ва унинг ичидаги хонақоҳдан иборат бўлиб, айвоннинг узунлиги 97,5 метр, эни 25,5 метрдир.


https://t.me/far_archive

1975-1982 йилларда олиб борилган таъмир ишлари мобайнида минора мезанасига ганчдан ишланган нақшкор панжаралар ўрнатилди.


Архив ҳужжатлари ва интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

Телеграм:

t.me/far_archive

Report Page