Қўқон шаҳар умумтаълим мактаблари куз-қишга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Қўқон шаҳар умумтаълим мактаблари куз-қишга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.


Жорий йилнинг 17 ноябр куни Халқ таълим вазири ўринбосари И.Джўраев, вилоят халқ таълими бошқармаси, Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими, вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, газтаъминот унитар корхонаси мутасаддилари билан биргаликда Қўқон шахридаги бир қатор умумтаълим мактабларини куз-қиш мавсумига тайёргалик ишлари билан танишдилар. Ишчи гурухи томонидан бу йилги куз-қиш мавсумида қозонхоналарни пухта тайёрлаш, биноларни меъёр даражасида иситиш, ёнғинга қарши курашиш ишлари ҳамда кўмир ва брикет махсулотларидан оқилона фойдаланиш бўйича ўзларининг тавсияларини беришди.

Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, газтаъминот унитар корхонаси мутасаддилари томонидан куз-қиш мавсумида ис газидан захарланишни олдини олиш мақсадида қўл бола "буржуйка" печларидан уммуман фойдаланмаслик, кўмир ёқилғисида ишлайдиган сув иситиш қозонларига хизмат кўрсатувчи операторларни меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Таълим муассаса раҳбар ва техник ходимларига ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан электр сим ва кабеллар ташқи ҳимоя қобиқларини электр токига қарши чидамлилик даражасини синовдан ўтказиш, қўлбола электр иситиш асбобларидан фойдаланмаслик, электр мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни таъминлаш каби тавсиялар берилди.

Ишчи гурухи томонидан худудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш давом этмоқда.


Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Report Page