“Қўқон механика заводи” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

“Қўқон механика заводи” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

Ахборот хизмати
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган қуйидаги акция пакетларини сотиб олиш бўйича савдоларига таклиф этади.

Эмитент номи“Қўқон механика заводи” АЖ (Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгарлик кўчаси 1-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 14 октябрдан “Элсис Савдо” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 0,32 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 71 280 (етмиш бир минг икки юз саксон) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 900 (тўққиз юз) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 4 557,01 (тўрт минг беш юз эллик етти сўм бир тийин) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи –

324 823 629  (уч юз йигирма тўрт миллион саккиз юз йигирма уч минг олти юз йигирма тўққиз) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 20 128 068 000,0 (йигирма миллиард бир юз йигирма саккиз миллион олтмиш саккиз минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Элсис Савдо” АЖ;

Лотлар сони – “битта акция – битта лот” тамоили асосида савдоларга чиқарилади.

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Давлат акцияларини сотиб олишни хохловчилар 2019 йил 14 октябрдан бошлаб “Элсис Савдо” АЖнинг махсус майдончаси орқали амалдаги қоидаларга мувофиқ давлат акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз аризаларини тақдим этишлари мумкин.

Савдоларга чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар  15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Сотувчи:      Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси 17-уй

Телефон рақами: 0 (373) 244-29-61

Телефакс рақами: 0 (373) 244-07-05

Электрон почта манзили: fargona@davaktiv.uz

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: (0371) 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “Қўқон Механика Заводи” АЖ

Манзил: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгарлик кўчаси 1-уй

Телефон рақами: 0373 543-01-70

Телефакс рақами: 0373 543-02-98

Электрон почта манзили: info@kmz.uz, qoqonmz@exat.uz  

 Веб-сайт: www.kmz.uz  

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: 259-21-37, 1082.



Report Page