"ҚЎША-ҚАРИШ САОДАТИ"
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати📚 Бугун, "Нуроний" жамғармаси Бекобод шаҳар бўлими томонидан 2-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида "Уч авлод учрашуви" тамойили остида "Қўша-қариш саодати" номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
📖 Тадбирда уч авлод вакиллари ва уч нафар турмуш қурганига эллик йил тўлган ибратли оилалар яъни Турдибоев Қўзимурод ота ва Турдибоева Рўзигул она, Ашуров Салимжон ота ва Ашурова Мухтарамхон она ҳамда Қурбонов Олимжон ота ва Қурбонова Омина онахонлар иштирок этдилар.
❇️ Тадбирни "Нуроний" жамғармаси Бекобод шаҳар бўлими хузурида фаолият юритувчи "Бувижонлар мактаби" жамоатчилик кенгаши аъзоси Зокирова Гулнора Алтинбековна маҳорат билан олиб бордилар.
❇️ Нуронийлар сўзга чиққан "Адолат" СДП раҳбари Шарипова Гулзира Хошимжоновна, "Бекобод янгиликлари" рўзномаси муҳаррири Ходжимуротова Матлуба Турсунбоевна, "Нуроний" жамғармаси Бекобод шаҳар бўлими мутахассиси Ходжиматова Рано Давранжановна, отин ойилар, Расулова Хайринисо Бердиқуловна ва "Мехнат фахрийси" кўкрак нишони соҳиби Абдузокир Бозоровлар тадбир иштирокчиларига самимий тилакларини билдиришиб, мунтазам ўтказилиб келинаётган бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш оилаларга ва ёшларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
❇️ Тадбир давомида иштирокчи намунали оилаларнинг вакиллари сўзга чиқиб, ўз хаёт йўллари ва хаётий кечинмалари тўғрисида ёшларга сўзлаб бердилар ва кекса-нуронийларга давлатимиз томонидан кўрсатиб келинаётган чексиз эътибор, эътироф ва эъзоз учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
🎼 Шунингдек, тадбирда иштирок этган 11-сонли ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.
⚡️ Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари бўлган уч нафар намунали оилаларга "Нуроний" жамғармаси Бекобод шаҳар бўлими томонидан "Ташаккурнома" ва эсдалик совғалар топширилди.
✅ Тадбирга 16 нафар кекса авлод вакиллари, 18 нафар ўрта авлод вакиллари ва 38 нафар ёшлар қамраб олинди.