“ҚЎҚОНДА СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТИЛМОҚДА” МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

“ҚЎҚОНДА СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТИЛМОҚДА” МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

October 21, 2019

@sizdantelegram каналида “Қўқонда сифатсиз бензин сотилмоқда” сарлавҳа остида мурожаат жойлаштирилган эди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда сотилаётган бензин сифати талабга жавоб бермаслиги ва белгиланган меъёрдан кам қуйилиб берилаётганлиги ҳақида сўз юритилган.

Ушбу ҳолатлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими мутахассислари ҳамда “Фарғона нефт базаси” МЧЖ Қўқон филиали ходимлари иштирокида “Фарғона нефт базаси” МЧЖга қарашли “Қўқон-1” ва “Қўқон-2” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлди.

Иккала АЁҚШ сиғимларида сақланаётган Аи-80 ва Аи-91 русумли автобензин сифатини аниқлаш учун тоза намуналар олиниб текширилганда, давлат андозаси талабларига мос келганлиги аниқланди.

“Қўқон-2” АЁҚШ бўйича белгиланган меъёрдан кам ёки кўп қуйиш ҳолатлари аниқланмади.

Қўқон-1 АЁҚШда жами тўртта ёқилғи тарқатиш ускунаси (ЁТУ)дан биттасида 0,3 литр кам қуйиш ҳолатлари маълум бўлди.

Ушбу камчиликлар бартараф этилди. Ёқилғи тарқатиш ускунаси қайтадан давлат техник қиёслови кўригидан ўтказилди ва бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида АЁҚШ масъул ходимларига интизомий жазо қўлланилди. Келгусида бундай камчиликлар такрорланмаслиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page