ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда “Қўқон шаҳри кўчаларида исириқ билан дезинфекция қилинмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеороликлар юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қўйидагиларни маълум қилади:
Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ҳодимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати