Ғозғон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан МУНОСАБАТ 

Ғозғон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан МУНОСАБАТ 


2021 йил 16 июнь куни тахминан соат 0800лар атрофида Ғозғон шаҳрида яшовчи фуқаро Зиёдуллаев Охун отаси Н.Жни дафн маросимида уйига қайтаётган вақтида кўчада фуқаро Р.Оқназарова билан аввалдан бўлган келишмовчилиги сабаб оғзаки ўзаро тортишишади. Шундан сўнг Р.Оқназарова ушбу холатни турмуш ўртоғи С.Избасаровга айтиб беради. Шундан сўнг С.Избосаров, Ёрқулов ва Ҳ.Рустамовлар холатга ойдинлик киритиш мақсадида О.Зиёдуллаев билан гаплашиб олмоқчи бўлади. Аммо О.Зиёдуллаев уйига кириб қариндошлари билан қайтиб кўчага чиқиб С.Избосаров, М.Ёрқулов ва Ҳ.Рустамовлар билан жанжаллашиб бир-бирларига тош отишади. Натижада О.Зиёдуллаев ва М.Ёрқуловлар тан жароҳати олиб тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишади. Мазкур ҳолат Ғозғон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмида қайд қилиниб фуқаролар О.Зиёдуллаев, С.Избосаров, М.Ёрқулов ва Ҳ.Рустамовларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳеч қайси ҳолат ёки ноқонуний ҳаракат қонун назоратидан четга қолмайди, ҳуқуқбузарларга эса қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 



Report Page