Ғиждувонда махсус поликлиника ташкил этилди.

Ғиждувонда махсус поликлиника ташкил этилди.


Ғиждувон туман ТТБга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ҳузурида махсус поликлиника ташкил этилди.

Поликлиника Коронавирусга чалинган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатилишини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Махсус поликлиникада 6 та хона ажратилган бўлиб, 2 нафар инфекционист, 2 нафар пульмонолог, 6 нафар ҳамшира, 3 нафар кичик ҳамшира хизмат қилади. Беморларга қулайлик яратиш учун, ЭКГ, рентген, лаборатория хизмати йўлга қўйилган.

        Поликлиниканинг асосий вазифаси мурожаат қилувчи беморларни саралашдан иборат. Касалхонада даволанишга мухтож беморлар тез ёрдам машинасида шу ернинг ўзида касалхонага юборилади. Амбулатор даволанишга мухтож беморларга тавсиялар берилиб назорат олиб борилади. Поликлиникада кундузги шифохона ҳам мавжуд.

Ҳурматли фуқаролар, белгиланган Карантин қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинг!                                      

  Ниқобсиз кўчага чиқманг!

Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизга уланинг ва кузатиб боринг

📲 Ғиждувон туман ҳокимлиги расмий каналига қўшилинг:

https://t.me/gijduvonuz

https://www.facebook.com/gijduvonuz


Report Page