Ғиждувон: Гулистонда чевар Дилдора Неъматуллаева иш ўрнини 20 тадан ошириш ҳаракатида

Ғиждувон: Гулистонда чевар Дилдора Неъматуллаева иш ўрнини 20 тадан ошириш ҳаракатида


Қўлидаги касб-ҳунари туфайли маҳаллада ибрат кўрсатиб, ўзи ва қўни-қўшни хотин-қизни моддий манфаатли иш билан таъминлаётган маҳорат эгаларидан бири Ғиждувон тумани, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи чевар Дилдора Неъматуллаевадир.

Ўзи севган ҳунари туфайли бугун нафақат ўз оиласи, маҳалладошлари хонадонини кўркам пардалар, патдўзлик намуналари билан безаб, ҳалол-покиза меҳнати ортидан тадбиркорга айланган Дилдорага кўплар ҳавас билан қарайди. У 3 йилдан буён хонадонида 20 нафарга яқин ёш қизга "Устоз-шогирд" усулида ўз ҳунари сир-асрорини пухта ўзлаштиришларида яқин кўмакчи бўлиб келмоқда. Муҳими, чеварлар қўлидан ишлаб чиқарилаётган замонавий андозадаги элита пардалари ва миллий патдўзлик маҳсулотларига талаб кундан-кунга ошмоқда. Шунга яраша, тушаётган буюртмаларни ўз вақтида ва бежирим тикиб тайёрлаб, мижозларига манзур ҳолда етказишмоқда.  

Аҳамиятли жиҳати, Дилдора Неъматуллаева фаолияти давомида ўндан ортиқ ҳаваскор ёш чеварга устозлик қилиб, уларнинг қисқа муддатда ўз ишини мустақил бошлашида хайрихоҳ ва мададкор бўлмоқда. Бугун ўз устида жиддий ишлаб, янги андозадаги маҳсулотлари билан харидорларини мамнун қилаётган ҳунарманд яқин ойларда фаолиятини кенгайтириб, алоҳида тикув цехини ташкил этиш ва қўли остидаги чеварлар сонини 20 нафардан ошириш ҳаракатида.  

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page