Ғиждувон: Адоқда хусусий шифо маскани ишга тушди

Ғиждувон: Адоқда хусусий шифо маскани ишга тушди

Buxoro.uz

Республика Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бир неча йиллардан буён бўш ётган бино-иншоотлардан самарали фойдаланишда, уларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйишда катта аҳамиятга эга дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Шу мақсадда Ғиждувон тумани “Миракон” МФЙ Адоқ қишлоғида жойлашган собиқ “Адоқ” ҚВП биноси вилоят ҳокимининг қарори асосида 110 миллион сўм инвестиция киритиш ва 3 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилган. Бино маҳаллий тадбиркор Ироҳим Абдиев томонидан сотиб олинганди.

Бугунги кунда “Шифобахш Миракон” оилавий корхонаси негизида мазкур бинода 164 миллион сўм инвестиция киритилиб, 4 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда аҳоли учун дорихона ва амбулатор шароитида терапия-диагностика, маслаҳат, консерватив даволаш пункти ташкил қилинди. Энг муҳими, ўз саломатлигига эътиборсиз бўлмаган фуқаролар туман ёки вилоят марказига қатнамасдан, шу ернинг ўзида бирламчи тиббий муолажаларни олишлари учун зарур шарт-шароит яратилди. 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати  

Report Page