Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги 54-лс-сонли буйруғи билан Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Фазилов Азамат Шухратович тайинланди.

Фазилов А.Ш. 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида самарали меҳнат килган. Молия вазирлигидаги иш стажи 19 йил.


Report Page