Ғаллаоролдаги йўл-транспорт ҳодисаси

Ғаллаоролдаги йўл-транспорт ҳодисаси

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 13 июль куни соат 12.20ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 44 ёшли А.У. бошқарувидаги “Mercedes benz” юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган 30 ёшли Х.Т. бошқарувидаги “Дамас” автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли рафиқаси С.Д.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page