Ғаллани баргидан озиқлантириш мўл ҳосил гаровидир...

Ғаллани баргидан озиқлантириш мўл ҳосил гаровидир...


Бошоқли дон экинларидан сифатли ва мўл ҳосил олишда уларнинг биологик хусусиятлари, мақбул парваришлаш агротехник тадбирлари ва экин майдонларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш муҳим омиллардан ҳисобланади. Вилоятимизнинг ўзгарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида маҳаллий шароитларга мос, серҳосил, дон сифати юқори, касаллик ва зараркунандаларга чидамли кузги буғдой навларини яратиш, уруғчилигини ривожлантириш, турли тупроқ-иқлим шароитида кузги буғдой навларидан юқори ва сифатли дон маҳсулотлари етиштириш деҳқонларимиз ҳамда ф/х ларининг асосий мақсадидир.


Айни вақтда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорликни янада ошириш ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. Бугунги кунда Самарқанд вилоятининг турли тупроқ ва иқлим шароитларида кузги буғдой навларидан янада юқори ва сифатли ҳосил олиш учун агротехник тадбирлар орасида минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

Кузги буғдойни барги орқали озиқлантириш ғалла парваришида об-ҳаво маълумотларига қараб ишловни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳар бир тадбирнинг ўз ўрни, хусусияти ва меъёри бўлади. Баъзи фермерлар бу йил ёғин кўп бўлди, ерда нам етарли бўлади, деган хулосага келиб, майсаларга сув беришни кечиктириши мумкин. Баъзилар эса ғаллага етарли ўғит бердим, лекин майсанинг ривожи яхши эмас, деган фикрларни билдиришади. 


Шу ва шунга ўхшаш масалалар юзасидан жорий йилнинг 6 декабр куни Булунғур тумани "Мингчинор МТП" га қарашли Aбдулла Равнақи ф/х да “Ғаллани баргидан озиқлантириш ҳамда унинг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокилигининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маъсул ходимлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, ф/х ги ҳамда ММТП раислари иштирок этишди.


Мазкур семинарда 2022 йилги ғалла ҳосили учун агротехник тадбирлар ва минерал ўғитлар бериш чоралари ғаллани ривожланишини тезлаштириш мақсадида биостимуляторлар ёрдамида ўсимликнинг баргидан суспензия усулида озиқлантириш ишлари билан бир қаторда ғалланинг асосий кассалик ва зараркунанда ҳамда бегона ўтларга қарши кимёвий ишлов берилиб пешма-пеш шарбат усулида суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.


Семинар иштирокчиларига баргдан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар берилди, ўсимликлар клиникаси ходимлари эса борада ўз фикр тавсияларини билдирдилар. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинларини асосий ҳамда такрорий экиш муддатида етиштириш, иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш, ғаллачилик, дон ва дуккакли экинлар каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотларга тўхталиб ўтилди.


Семинарда асосий эътибор ғаллани барг орқали озиқлантиришга қаратилиб, айниқса, ғаллачиликда хусусан кузги буғдой етиштиришда катта аҳамиятга эга эканлиги, суғориладиган шароитда кузги буғдойни азотли озиқлантириш Айниқса, азот танқислиги кузги буғдойда ҳосил элементлари шаклланаётган вақтда, яъни ривожланишнинг бошоқлаш, гуллаш ва сут пишиш даврларида кузатилиши, бу даврда кузги буғдойни озиқлантиришда бир қатор муаммоларг дуч келиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мочевина эритмасини ишлатиш, уни қўллаш меъёрлари, калий ва фосфорли ўғитларни, гербицид, фунгицид ва инсектицидларни қўллаб, биргаликда ишлатишни ташкил этиш зарурлиги ҳақида фикрлар билдирилди.


Ғаллада учрайдиган сариқ занг, ун шудринг, септориоз каби касалликлар ҳақида сўз бориб, "Фоликур БТ", “Энтоликур”,"Алто супер","Колосаль" "Титул", "Бампер","Зангцид", "Уредоцин" ва бошқа фунгицидлар билан ишлов бериш, бу даврда бегона ўтлар ҳам ривожланиши таъкидланиб, бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши "Гранстар ДФ", "Далстар", "Биостар", "Энтостар”, “Моерстар”, Атлантис" ёки бошоқдошлар оиласига мансуб бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллаш мақсадга мувофиқлиги айтилди.


Мазкур кенг қамровли ушбу кўргазмали семинар иштирокчиларга анча фойдали бўлди.

 

Маълумот учун!!! Ғаллани баргдан озиқлантириш ҳосилдорликни 3-5 центнерга оширади ва дон сифатини яхшилайди. 


Инспектор: Д.Усмонов
Агроном энтомологлар: С.Aрзиқулов, А.Эргашев, Т.Aббосов, А.Aбдураҳмонов, Б.Юнусов, А.Саримсоқов, Ш.Маматкаримов, Ф.Эгамбердиев.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

 

Каналга қўшилинг 👇👇

 

https://t.me/Samkarantin

 

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

 

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

 

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA

 


Report Page