ҒИЖДУВОН ТУМАНИДАГИ АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАРЗДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ҒИЖДУВОН ТУМАНИДАГИ АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАРЗДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ


Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зебинисо Иброхимовна Мухаммедованинг жойларда адвокатлик тузилмаларидаги “Очиқ мулоқот” тарзидаги учрашувлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 07 май куни навбатдаги учрашув Ғиждувон туманидаги “Maqsud Мurodov advokat”, “Adolat yulduzi plyus” адвокатлик фирмалари ва “O’tkir”, “Ahmad Sobir Muhammad”, “Abdulloyeva Nodira advokat” ва “De sterio” адвокатлик бюролари адвокатлари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи мазкур адвокатлик тузилмаларида фаолият юритаётган адвокатлар билан суҳбатлашиб, уларнинг касбий фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, ютуқ ва ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф қилиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Адвокатлик тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, тузилмаси, штатлари, вазифалари, маблағларни сарфлаш тартиби, раҳбар органларининг ваколатлари, уларни сайлаш тартиби ҳамда адвокатлик тузилмалари фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар, шу каби адвокатларнинг ўзаро муносабатлари, адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари органлари, шунингдек малака комиссиялари билан ўзаро муносабатлари муҳокама қилинди.

Мавжуд муаммо ва камчиликларни биргаликда ҳал этиш ва келажакдаги режалар хусусида келишиб олинди.

https://paruz.uz/post/izhduvon-tumanidagi-advokatlik-tuzilmalarida-ochi-muloot-tarzda-uchrashuv-blib-tdi


Report Page