ҒАЛЛА-2020 МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

ҒАЛЛА-2020 МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

Ахбарот хизмати

Маълумки яқин кунларда юртимизда”Ғалла-2020” мавсуми бошланади. Бу даврда ғаллани нес-нобудсиз, талофатларсиз, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда йиғиштириб олиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади.

Ҳозирда мавсумга тайёргарлик ишлари доирасида ғаллани сақлаш дон қабул қилиш масканида ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг “Ғалла -2020” мавсумига тайёргарлик кўриш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезда ва кам талофат билан бартараф этиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Дон қабул қилиш муассасасида шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан ёнгин ўчириш амалий машки ўтказилди.

Машқ давомида ғаллани қабул қилиш ва уни сақлаш билан боғлиқ ҳамда бу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларга қатъий амал қилиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.



Report Page