Ғўза майдонларини - "САДШ" суюқлиги билан ҳимоялаймиз.

Ғўза майдонларини - "САДШ" суюқлиги билан ҳимоялаймиз.

Самарқанд вилояти


Каттақўрғон туманидаги "Рўзи Муҳаммад Охун" фермер хўжалиги


Бугунги кунда кенг майдонларда парваришланаётган ғўза экинларидан мўл ҳосил олиш мақсадида уни зарарлайдиган турли хил касалликлар ва зарарли ҳашаротларга қарши уйғунлашган тадбирлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирда асосий эътибор экинларни биологик ҳимоялашга қаратилган бўлиб, бир неча хил биологик усуллардан фойдаланилмоқда. Ғўза экинларини яна бир биологик ҳимоя қилиш усулларидан бири бу “Садш” суюқлиги билан ҳимоялашдир.


Каттақўрғон туманидаги "Оғабек Тоҳиря" фермер хўжалиги


Ушбу сироп ғўза зараркундаларидан "Кузги тунлам" ва "Илдиз қурти" каби ҳашаротларнинг капалакларини ушлаш учун фойдаланилади. Бугунда Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларига экилган ғўза майдонларига садш суюқликлари қўйилмоқда. Ўсимликлар карантини инспекторлари томонидан эса назоратини олиб борилмоқда.


Маълумот учун!!! Бугунги кунда Самарқанд вилоятида жами пахта майдони 73 282 гектарни ташкил қилмоқда. Билабораториялар сони эса 86 тага етди. Айнан бугунги ҳимоя суюқлиги  ҳам биолабораториялар томонидан тайёрланиб деҳқон ва фермер хўжаликларга тарқатилмоқда. Ҳозирда 15 та биолабораториялар томонидан 3 385 л садш тутқичи тайёрланиб 339 та фермер хўжалик ва 8 та кластернинг жами, 1 354 гектар ғўза майдонларига “Садш” суюқлиги ўрнатилди.    



Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати 


Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin


Report Page