«Ўзтрансгаз» АЖ хабари

«Ўзтрансгаз» АЖ хабари


Магистрал газ қувурлари муҳофаза ҳудуди ва хавфсизлик талабларига амал қилмаслик натижасида турли хил нохуш ҳолатлар келиб чиқмоқда.

Бунга 2019 йил 3 декабрь куни соат 15 дан 15 дақиқа ўтганда Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бахмал қишлоғи ҳудудидан ўтган Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Бешариқ» ГТСга борувчи диаметри 219 мм бўлган қувур тармоғининг 4-5 км оралиғида ноқонуний ҳолда, тегишли рухсатномаларсиз экскаватор ёрдамида ер ишларини (тош олиш) олиб бориш натижасида магистрал газ қувур тармоғига шикаст етказилган ва қувур тешилган. Бу эса ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган ва оқибатда экскаватор ҳайдовчиси 1960 йилда туғилган Д.М. куйиш тан жароҳати олиб, тезкорлик билан Бешариқ шаҳар шифохонасига етказилган.

Авария ҳолатини тезкор равишда бартараф этиш учун магистрал газ қувурига газ бериш тўхтатилган ва ёнғин тезда ўчирилган.

Ҳалокат натижасида шикастланган газ қувури кеч соат 20-50да қайта тикланди, аҳолига табиий газ етказиб бериш 4 декабрда тикланади.

Ҳурматли ватандошлар!

Барча турдаги энергия таъминоти тизимининг, айниқса юқори босимли газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди ва хавфсизлик талабларига амал қилишга, ҳамда шу каби ҳолатларни олдини олишга чақириб қоламиз.

«Ўзтрансгаз» АЖ Матбуот хизмати

Report Page