«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» ишчилари оғир шароитларда ишлаб, ойлик олишмаяпти” сарлавҳали эълон қилинган мақола бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» ишчилари оғир шароитларда ишлаб, ойлик олишмаяпти” сарлавҳали эълон қилинган мақола бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари


2019 йил 2 апрел куни Kun.uz интернет сайтида “Кечликка моғорлаган нон. «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» ишчилари оғир шароитларда ишлаб, ойлик олишмаяпти” сарлавҳали журналист суриштируви эълон қилинган.

“Ўзбекнефтгаз ” АЖ ушбу мақолада келтирилган муаммоларни жойига чиқиб бир гуруҳ ишчилар билан учрашган ҳолда ўрганди.

“Шўртан» участкасидаги посёлка ва участкага қарашли қудуқларни таъмирлаш ишчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш ҳозирча уларнинг истаклари асосидаги келишув билан амалга оширилмоқда. Яъни ишчилар корхона раҳбариятига овқатланиш учун пулни қоплаб берилиши ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар бир гуруҳ ишчилари ўзлари келишган ҳолда ташкил этишлари тўғрисида таклиф киритган. Корхонанинг жамоавий шартномасига тузатишлар ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра ходимларга пластик карточка орқали компенсация пули тўлаб келинмоқда.

Шунингдек, ишчиларнинг кўрпа-тўшак, чойшаб, ёстиқлари янгиланди. Бундан ташқари, ҳар бир мутахассисга барча хавфсизлик қоидаларига ва заводдаги меҳнат шароитларига мос янги кийимлар берилди.

Жамиятнинг қудуқларни таъмирлаш участкаларида ишловчи ходимларнинг талаб ва истаклари билан жорий йилнинг 19 апрель кунидан “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖнинг нефт ва газ қудуқларини таъмираш участка, цех ва хизматларида бир ойлик иш режимидан 15 кунлик вахта асосида 12 соатлик иш режимига ўтказилди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ таркибидаги корхоналарни тўлиқ иш билан таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг иккинчи чорагида 600 та қудуқни таъмирлаш юзасидан зарур шартномалар имзоланган.

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ масъулларига корхонанинг барча объектларидаги ишчиларнинг самарали хизмат қилиши ва кўнгилдагидек ҳордиқ олиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш гуруҳи