Ўзини расмга олаётганида эҳтиётсизлиги сабаб учинчи қаватдан тушиб кетди
2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушураётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган.
Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси