Ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотаман деб фирибгарлик қилди

Ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотаман деб фирибгарлик қилди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 40 000 АҚШ долларини олиб кетганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page