Ўзи юкланувчи мобил бетонқоргич

Ўзи юкланувчи мобил бетонқоргич

Ўзбек - Хитой Савдо Уйи

Ўзи юкланувчи мобил бетонқоргич – қурилиш соҳасида жуда керакли техника. Бундай техника кўп ҳолларда уй, йўл, кўприк ва бошқа кичик қурилиш объектларини барпо қилишда ишлатилади. 

Ўзбек-Хитой Савдо Уйига тегишли техника паркида Zhongke Jufeng компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бир неча русумдаги ўзи юкланувчи бетонқоргичлар мавжуд бўлиб, уларни айни пайтда сотиб олишингиз мумкин. Бизнинг демо-майдонимизда 1.2, 2.6 ва 4 кубли мобил бетонқоргичлар тақдим этилган.

  1. Кўп функцияларни бажариш
    Бизнинг ўзи юкланувчи бетонқоргичларимиз 4 та функцияга эга: автоматик тарзда юклаш, аралаштириш, вазнини тортиш ва чиқариш. Мазкур функциялар ишлаб чиқариш қийматини сезиларли даражада камайтириш ва қурилиш муддатини қисқартиришга ёрдам беради. 
  2. Габарит-ўлчамлар
    Аралаштиргич сиғимнинг йирик ҳажмига қарамасдан техниканинг ўзи ихчам ўлчамга эга, бу эса уни бошқаришда қўшимча қулайлик яратади. 
  3. Кўп вазифаларни амалга ошириш
    Ушбу техникани харид қилиб, сиз бир нечта муаммони ҳал қилган бўласиз. Чунки ўзи юкланувчи бетонқоргич фронтал юклагич, бетон дозатори, бетон аралаштиргич ва автоматик бетон миксери вазифаларини бажариши мумкин.  

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи Zhongke Jufeng компанияси томонидан тайёрланган техникани Ўзбекистонга етказиб берадиган расмий дилер ҳисобланади. Сизни энг замонавий мобил бетонқоргичлар билан таъминлаймиз. Бизнинг тажрибали мутахассисларимиз сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга ва тўғри қарор қабул қилишда ёрдам берадилар. 

Мурожаат учун тел: +998 71 207-33-77



Report Page