Ўзганинг ҳақи буюрмас ёхуд "уддабуронлар" қўлга тушди

Ўзганинг ҳақи буюрмас ёхуд "уддабуронлар" қўлга тушди


Сўнгги йилларда чекка қишлоқ ва туманлар аҳолисини ҳам табиий газ ва ёқилғи манбаалари билан таъминлашга асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Бу эса тегишли идоралар ходимларидан улкан масъулият ва ўзгалар тақдирига дахлдорлик ҳиссини туйишни талаб этади.

Шунга қарамай, бажараётган вазифасидан манфаат йўлида фойдаланаётган, "ҳамёнини хафа қилмаслик" учун турли қинғир ишларга қўл ураётган кимсалар ҳам учраб турибди.

Жумладан, вилоят ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида ўтказилган тадбирда таъмагирлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, “Самарқандшаҳаргаз” бўлими оператори, 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Б.О. маҳаллий фуқаро А.А.нинг таббий газ истеъмолидан мавжуд 5 миллион сўмлик қарздорлигини сўндириш эвазига 2,5 миллион сўм беришини талаб қилиб, ушбу маблағни олаётган вақтида қўлга олинди.

Ўз навбатида, Б.О. аслида, ушбу фуқародан олган пул маблағини воқеа жойига ўзи билан бирга келган “Самарқандшаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш оператори А.Ў.га бериши лозимлиги бўйича кўрсатма берган ва мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда фуқаролар Б.О. ҳамда Н.Й. ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

Ўзганинг ҳақига кўз олайтириш ҳеч вақт яхшилик билан тугамас, жиноят эса жавобсиз қолмайди.

Report Page