“Ўзбекнефтгаз”АЖ хавфли объектларда ишловчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида семинарлар ташкил этмоқда

“Ўзбекнефтгаз”АЖ хавфли объектларда ишловчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида семинарлар ташкил этмоқда


“Андижоннефт” АЖ ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг “Нефт ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги” давлат инспекцияси билан ҳамкорликда нефт ва газ объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўқув амалий семинар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз”АЖ раҳбарияти томонидан ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида зарур чоралар ишлаб чиқилган. Бироқ ер ости заҳираларини аниқлаш, қазиб олиш, уни қайта ишлаш жараёнларида ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган биргина хато, йўриқномаларга амал қилмаслик, катта фожиаларни келтириб чиқариши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. 

Шу сабабдан бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида жамият томонидан хавфли объектларда фаолият олиб борувчи ходимлар иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

“Андижоннефт” АЖда ўтказилган тадбирда ҳам иштирокчиларга инсон ҳаётини хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тушунчалар берилди. Бўлим ва цех бошлиқларига иш куни бошланишидан ҳар бир ходим қатъий огоҳлантирилиши, бу эса фожеаларни юз бермаслига хизмат қилиши таъкидланди. 


“Ўзбекнефтгаз”АЖ Матбуот хизмати

Report Page