"Ўзбекнефтгаз" хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича ишларни бошлади

"Ўзбекнефтгаз" хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича ишларни бошлади


Нефт-газ саноатини ислоҳ қилиш бўйича жадал амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖда хавфларни бошқариш соҳасидаги мақсад ва вазифаларга эришишга қаратилган жараёнлар, усуллар ва ахборот тизимларининг комбинациясидан иборат бўлган хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича иш бошланди. 

Шунингдек, самарали йўлга қуйилган хавфларни бошқариш тизими компания раҳбарияти томонидан қарор қабул қилиш жараёнини такомиллаштиради ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ брендини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу тизимнинг асоси Осиё Тараққиёт Банки халқаро маслаҳатчиларининг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш пакети доирасиги техник кўмаги негизида яратилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тизимнинг жорий этилиши ва қўлланилиши компанияни халқаро кредит рейтинги учун баҳолаш мезонларидан биридир.

Айни вақтда “Ўзбекнефтгаз” АЖда хавфларни бошқариш бўйича методология ва низом ишлаб чиқилди, шунингдек уларни тадбиқ этиш жараёнининг асосий босқичлари аниқланди. Ушбу босқичда асосий фаолият йўналишлари буйича кенгайтирилган хавфлар реестрини бирламчи йиғиш ва тайёрлаш амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тизим доимий равишда оптималлаштирилиб ва компания фаолиятига мувофиқлаштирилиб борилиши керак. Тадбиқ этиш жараёни халқаро ISO 31000; 2018 стандартларига мувофиқ ушбу соҳадаги ички сиёсатни такомиллаштиришни, компания мутахассисларининг малакасини оширишни, шунингдек, хавфларни бошқариш жараёнини автоматлаштиришни ўз ичига олади.


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Report Page