“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш борасида тадбирлар ўтказилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш борасида тадбирлар ўтказилмоқда


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаменти томонидан Тошкент вилоятидаги “Чинобод нефт базаси” ҳамда “Чиноз нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятларда “Жиноятнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш” мавзусида семинарлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламент аъзоларига мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан, унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” деб мурожаат қилган эди.

Жорий йилнинг 16 февралида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефт-газ соҳаси ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш мақсадида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш жадвали тасдиқланди.

Айни пайтда коррупцияга қарши курашиш мақсадида жамият таркибидаги ташкилотларда белгиланган жадвал асосида семинарлар ташкил этилмоқда. 

Ушбу тадбирларнинг ташкил этишдан мақсад, ходимларнинг умумий ҳуқуқий билимларини ошириш, жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, улар онгида "қонунларга ҳурмат" ғоясини кучайтириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни тарғиб қилишдан иборат. 


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Report Page