"Ўзбекнефтгаз": "Тўмарис" конида газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди

"Ўзбекнефтгаз": "Тўмарис" конида газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди


Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Тўмарис" конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олиш ишлари йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, бирламчи тозаланган табиий газни, "Учқир" газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасигача етказиш мақсадида, йиллик қуввати 500,0 млн м³ бўлган табиий газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди.

Бундан ташқари, диаметри Ø-325х10 мм, узунлиги 44,0 км бўлган "Тўмарис-Саватли" газ қувуридан табиий газни ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди.

Тўмарис газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилиш монтаж ишлари учун зарур бўлган аппарат ва ускуналар "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ўз ички имкониятидан фойдаланган ҳолда, жамият тизимидаги бошқармаларда ҳозирги вақтда ишлатилмаётган лекин, ишга яроқли бўлган "Сепаратор", "Выветриватель", "Разделитель", "Дегазатор" ва "Сиғимлар" танланиб, қурилиш майдонига олиб келинди.

Натижада газни дастлабки тозалаш қурилмасининг қурилишида зарур бўлган аппаратлар ва ускуналар учун сарфланадиган "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг пул маблағи иқтисод қилинишига эришилади.

Қурилиш монтаж ишлари Бош пудратчи ташкилот "Муборакнефгазмонтаж" АЖ томонидан жадаллик билан олиб борилмоқда.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page