"Ўзбекнефтгаз": Нефт ва газ корхоналарида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олимларга бюртмалар берилади

"Ўзбекнефтгаз": Нефт ва газ корхоналарида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олимларга бюртмалар берилади


12-13 май кунлари "Шўртан газкимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг инновацион фаолияти, тажриба-конструкторлик ишлари, корхоналардаги янги техника-технологиялар ҳамда ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича мониторинг ўтказилди. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни тадбиқ қилишни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2008-2017 йилларда "Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси" ўтказилди. Ушбу ярмаркаларда нефт-газ корхона ва ташкилотлари томонидан 14,3 млрд сўмлик жами 174 та шартнома имзоланган.

Ушбу шартномаларни амалдаги ижросини таъминлаш, қолаверса олимларни қўллаб-қувватлаш ва илмий янгиликларни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси томонидан жорий йилнинг 6 мартида махсус ишчи гуруҳ тузилди. 

Ишчи гуруҳга юклатилган вазифа тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг инновацион фаолияти, тажриба-конструкторлик ишлари, янги техника-технологиялари ҳамда ихтирочилик ва рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш бўйича доимий мониторинг ўтказишдан иборат. 

"Шўртан газкимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида "Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмарка"лари доирасида умумий қиймати 994 млн. сўмлик жами 27 та шартнома имзоланган. Уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиниши натижасида 9 млрд. сўмдан кўпроқ иқтисодий самарага эришилган. 

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган мониторинг натижасида корхоналарнинг 2020-2021 йилларда инновацион лойиҳаларга бўлган эҳтиёжларининг рўйхати шакллантирилади. Ушбу рўйхат Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлигига тақдим этилади. Бундан ташқари илмий институтлар профессор олимлари ҳамда ташкилотлар мутахассислари ҳамкорлигида доимий илмий семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page