“Ўзбекнефтгаз” Microsoft компанияси билан ҳамкорликни йўл қўймоқда

“Ўзбекнефтгаз” Microsoft компанияси билан ҳамкорликни йўл қўймоқда


“Ўзбекнефтегаз” АЖда тизим корхоналарини ягона тузилмага бирлаштириш мақсадида катта ҳажмдаги турли ускуналарни стандартлаштириш ва лицензиялаш, бир турдаги ахборот иш ўринларини яратиш, уларнинг ишончлилиги, долзарблиги ва муҳим маълумотларнинг яхлитлигини замонавий таҳдидларга қарши хавфсизлигини ўз вақтида таъминлаш ишлари бошланди. 

“Ўзбекнефтегаз” АЖ АКТ департаменти мутахассислари “Microsoft” клиентларини дастурлаш ва МДҲни ривожлантириш бўйича менежери Ася Даллакян ва “Microsoft Cloud Sales” вакили Дмитрий Емельянов билан учрашдилар. 

Учрашув давомида "Ўзбекнефтегаз" АЖ эҳтиёжлари учун “Microsoft” дастурий маҳсулотларининг кенг доирада қўллаш мумкинлиги муҳокама қилинди.

Нефт ва газ соҳасидаги корхоналар учун мослашувчан маълумотлар таҳлили - Microsoft Dynamics 365 тизими билан булутли ахборот маконининг фаолияти кўриб чиқилди.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ учун бундай технологияни жорий қилиш бизнес жараёнларнинг мослашувчан ва муваффақиятли рақамли трансформациясининг калити бўлиши мумкин, бу эса ўз навбатида қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнлари, логистика, режалаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун қўшимча харажатларни камайишини хамда миллий нефт ва газ саноатининг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Report Page