"Ўзбекнефтгаз": "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи"да коронавирусга қарши зарур чоралар кўрилмоқда (Фоторепортаж)

"Ўзбекнефтгаз": "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи"да коронавирусга қарши зарур чоралар кўрилмоқда (Фоторепортаж)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекциясини таркатилишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи"да зарур чоралар кўрилмоқда.

Заводнинг назорат-ўтказиш пунктларида ишчиларнинг қўллари махсус антисептик суюқлик билан ишлов берилмоқда.

Корхона томонидан ишчиларга бепул ҳимоя ниқоблари тарқатилиб, кийиш мажбурияти белгиланган.

Назорат қилиш усуллари ва коронавирус инфекциясининг аломатлари мавжуд бўлган маълумотлар маъмурий бинолар ва ишлаб чиқариш залларига жойлаштирилган.

Бундан ташқари, ходимларни инфекцияга қарши курашда халқаро тажриба асосида тайёрланган электрон таҳлил материаллари локал тармоқ орқали таништириш учун юборилди.

Заводнинг газдан қутқарув хизмати томонидан ҳар куни корҳонанинг ишлаб чиқариш ва маиший биноларида махсус суюқлик билан қайта ишланмоқда.

Ҳозирги вақтда корхонага кириш жойида ишчи-ходимларни тана ҳароратини автоматик тарзда аниқлаш ва тана ҳарорати юқори бўлганларни завод ҳудудига киришига йўл қўймаслик ва ўз вақтида беморга кўрсатмалар бериш учун махсус "иссиқлик ўлчагич" сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати