“Ўзбекнефтгаз”: “COVID-19” коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

“Ўзбекнефтгаз”: “COVID-19” коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда


“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969-сон Фармони ижросини таьминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тизимидаги объектларда “COVID-19” коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, ушбу тадбирлар режасига асосан ишлар доимий равишда амалга оширилмоқда.

Бошқарма ва корхоналарнинг маъмурий биноларида пандемия даврида 39 600 марта дезинфекция ишлари олиб борилиб, ишчи ходимларга 48 700 та антисептик воситалар, 395 600 та тиббий ниқоблар, 80 200 та хўжалик совуни, 187 та тана хароратини масофадан улчаш тепловизорлари билан таъминланди. 

Корхона ва бошқармаларда ҳар бир объект дезинфекциялаш мосламаси билан таъминланиб, , барча турдаги транспорт воситаларини, объектлар биноларининг барча хоналари бир кунда икки марта дезинфекция қилиниши йўлга қўйилди.

Корхона ва бошқармаларда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида, асосий қоидаларга қатъий риоя этилиши белгилаб қўйилди.


“Ўзбекнефтгаз”АЖ Матбуот хизмати