"Ўзбекнефтгаз": Бошқарув раиси соҳани рақамлаштириш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказди

"Ўзбекнефтгаз": Бошқарув раиси соҳани рақамлаштириш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказди


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йил "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилинди. Президентимизнинг Олий Мажлисга шу йил январдаги Мурожаатномасида рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда иштирок этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев олдига ҳам нефт ва газ соҳасида тегишлилиги бўйича бажарилиши керак бўлган вазифа ва топшириқлар берилди.

Ушбу йиғилишда берилган топшириқларни амалда ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Рақамли иқтисодиёт, Рақамли кон ва Марказлашган диспетчерлик хизматини босқичма-босқич жорий этиш ва унинг самарали ишлаши йўлида қилиниши керак бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор ўтказди.

Бошқарув раиси Рақамли иқтисодиёт аввало иқтисодий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш, у коррупция ва яширин иқтисодиётни йўқотишнинг асосий йўли эканлигини таъкидлади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан углеводород хом ашёси қазиб чиқаришнинг технологик жараёнларига, нефть ва газни қайта ишлашга, табиий газ етказилишига рақамли тизимларни тадбиқ этиш ва кенг қамровда жорий этиш мақсадида, "Рақамли кон" концепцияси ишлаб чиқилган.

Қудуқлар ва конлар ишлашининг технологик тартибларини ишончли бошқариш ва мониторинг қилишда тизимли ишларни ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларни бажарилини таъминлаш мақсадида Бошқарув раиси махсус "Ишчи гуруҳ" ташкил этиш кераклигини ва маълумотларни чуқур таҳлил қилиш, бошқариш, ҳисобот бериш ва онлайн тарзда назорат қилиш борасида керакли вазифаларни ҳам белгилаб берди.

Бундан ташқари Марказлашган диспетчерлик хизматини йўлга қўйиш ҳам ўта муҳим эканлиги айтиб ўтилди ва бошқаруви марказлаштирилган (диспетчерлаштирилган) объектлар - технологик ишлаш режими, эксплуатацион ҳолати ишончли назоратга олиниши белгилаб берилди.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page