“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси олимлар билан учрашди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси олимлар билан учрашди


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев кеча, 7 февраль куни кимё, биология, геология фанлари бўйича олимлар, докторант, тадқиқотчилар билан учрашди.

“Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти”да ўтган учрашувда Институт олимларининг тавсиялари асосида нефт ва газ конденсат конлари очиш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлашга эришиш мумкинлиги эътироф этилди.

Очиқ мулоқот тарзда ўтган учрашувда барча ташриф буюрувчилар ўз фикр ва таклифларини билдиришди. Институтдаги мавжуд муаммолар айтилди ҳамда бу муаммоларни ҳал этилишида “Ўзбекнефтгаз”АЖ жамоаси камарбаста эканлиги айтилди.

Илмий-тадқиқот институтлари томонидан 2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида геология ишларини самарадорлигини ошириш мақсадида, умумий қиймати 2,9 млрд сўмлик 9 та лойиҳа бўйича шартномалар тузиш режалаштирилган.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги рақамли иқтисодиёт бўйича ишлар бошлаганини, мавжуд конлар атрофида қидирув ишлари олиб борилиши ҳам айнан мана шу ишларда илмий ходимлар кўмаги кераклиги ҳам таъкидлади.

Меҳриддин Абдуллаев “Йўл харитаси” тузиб илмий ходимлар билан бирга ишлашни маъқуллаши, ҳаттоки хорижий инвесторлар билан ишлаш жараёнида ҳам илмий изланишлар кераклигини таъкидлади.

Учрашувда кимё, биология, геология фанлари бўйича олимлар, докторант, тадқиқотчиларининг нефт ва газ соҳасини янада ривожлантириш йўлида ўз ҳиссаларини қўшишлари, яқиндан ёрдам беришларига келишиб олинди.  


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Report Page