"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" Жанубий Ўртабулоқ конидаги янги қудуқ ҳолатини ўрганди (Фото)

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" Жанубий Ўртабулоқ конидаги янги қудуқ ҳолатини ўрганди (Фото)


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва "Ишчи гуруҳ" аъзолари "Жанубий Ўртабулоқ" кони майдонида қуйи терриген қатламини ўрганиш учун бурғиланаётган 2-сонли терриген излов қудуғида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

"Жанубий Ўртабулоқ" қудуғида олиб борилаётган ишларни ташкил қилишда хавфсизлик талабларига тўла амал қилиш ва ҳар бир маҳсулдор қатламни замонавий ускуналардан самарали фойдаланган ҳолда ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси коннинг янги ўлчамлари ва захираларини ҳисоблашда малакали мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш керакли борасида вазифаларни белгилаб берди.

Қудуқ ишга тушиши натижасида, кунлик 100 минг метр куб олтингугуртсиз газ ва 10 тонна конденсат хомашёси қазиб олинишига эришилади.

Эслатиб ўтамиз, Муборак нефт ва газ қазиб олиш бошқармасига қарашли “Жанубий Ўртабулоқ” конидаги қудуқлардан табиий газ қазиб олинишининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияси қурилган. 


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page