"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси GTL заводида қурилиш ишлари ҳолатини ўрганди (Фото)

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси GTL заводида қурилиш ишлари ҳолатини ўрганди (Фото)


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги "Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдонига навбатдаги ташрифини амалга оширди.

Ташриф давомида GTL заводининг асосий технологик қурилмаларнинг қурилиш жараёни ҳамда қурилиш майдонида фаолият олиб бораётган мутахассис ва ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди.

Ўзбекистонда ва бутун дунёда вужудга келган эпидемиологик вазиятга қарамасдан, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича минтақадаги энг йирик бўлган завод қурилиши давом этмоқда.

Ушбу стратегик муҳим лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилган.

Ташриф доирасида лойиҳанинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишига қаратилган бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, тўлиқ лойиҳалаш қувватига эришгач, заводда йилига 3,6 миллиард кубометр табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизел ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page