“Ўзбекнефтгаз”: Қоғоз шаклидаги ҳужжатлар қабул қилиниши тўхтатилди

“Ўзбекнефтгаз”: Қоғоз шаклидаги ҳужжатлар қабул қилиниши тўхтатилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорига асосан, Республика ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу инфекциядан ҳимояланиш бўйича кўплаб тавсиялар берди. Тавсиялар қаторида қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан ҳам инфекция юқиши мумкинлиги айтилган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бошқарувнинг 120-сонли буйруғига асосан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини қабул қилиш онлайн режимга ўтказилди. 

Коронавирус инфекциясининг қоғоз шаклидаги ҳужжатлар алмашинуви орқали тарқалиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида, қоғоз шаклидаги барча ҳужжатларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилди. 

Ҳужжатлар эса электрон шаклда (PDF форматда) Акциядорлик жамиятининг ung@exat.uz ягона ҳимояланган почтаси ёки kans@ung.uz расмий электрон почтаси орқали қабул қилиниши белгиланди.

Шунингдек, зарур ҳолларда ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда бинога киритиш тартиби жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан коронавирус пандемиясини нефт ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, 2020 йилнинг 23 майига қадар фаолият олиб борадиган махсус ШТАБ ташкил қилинган.


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Report Page