“Ўзбекнефтегаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖ жамоаси томонидан “Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

“Ўзбекнефтегаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖ жамоаси томонидан “Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

UNG Petro

2023 йил 28 апрель куни “Референдум-2023” муносабати билан, корхонага қарашли “Паркентский” АЁҚШ ҳудудида “Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида тарғибот тадбири ва концерт дастурлари ўтказилди.

Унда эстрада юлдузлари, давлат идоралари вакиллари, махалла фаоллари ва ёшлардан иборат АЁҚШ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан “UNG Petro” корхонаси рахбарияти ва бошқа вакиллар Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, 30 апрелда ўтказиладиган референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистонда Конституцияга киритилиши режалаштирилган ўзгартишлар, янгиланаётган Бош Қомусимизнинг мамлакат тараққиётида тутган ўрни ҳамда референдум ўтказиш тартиби ҳақида сўз борди.

Тадбирлар давомида элимиз суйган санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга завқ бағишлади.





Report Page