Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади

https://t.me/aoka_uz

Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти қуйидаги устувор йўналишлар бўйича олиб борилди:

- халқаро кузатувчилар тавсиялари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлиллари асосида сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш;

- сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

- сайлов ташкилотчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

- сайлов жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий қилиш;

- марказий сайлов комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш, Котибияти тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш;

- сайлов жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш;

- маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси кенг муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Иккинчи ярим йилликда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш Марказий сайлов комиссиясининг устувор вазифаси эканлиги белгиланди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳатлар муносабати билан республикада ўтказиладиган референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Бу борада “Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланди.

Референдумда қонунийлик, ҳолислик ва очиқиликни таъминлашда кузатувчиларнинг фаолияти жуда муҳим аҳамият касб этади.

Референдум жараёнларида кузатувчилар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги ҳамда Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинди.

Шунингдек, аввалги сайловларда хориждаги ватандошларимизнинг фаол иштирокини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг референдумда овоз беришда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Report Page