Ўзбекистоннинг ОАВ ва интернет тармоғидаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхати тузилди

Ўзбекистоннинг ОАВ ва интернет тармоғидаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхати тузилди

Каналга аъзо бўлиш
"Юксалиш"

Cўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ривожланиш, самарали ташқи сиёсатни амалга ошириш борасида қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Мамлакатимизда қисқа давр ичида амалга оширилган ислоҳотлар нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида ҳам муҳим трансформация жараёнларини бошлаб берганлиги халқаро жамоатчилик ва экспертлик ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган барча муҳим қарорлар аҳоли билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши тамойилининг илгари сурилиши мамлакат аҳолисида кучли фуқаролик позициясининг шаклланиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалаларга эркин муносабат билдира олувчи жамоатчилик фикри лидерларининг янги авлодини шаклланишига туртки бўлмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхатини тузди.

Мазкур рейтинг Ўзбекистонда фикрлар плюрализмининг таъминланишига, аҳолининг турли ижтимоий ва иқтисодий масалалар юзасидан хабардорлик даражасининг ошишига ҳиссасини қўшиб келаётган журналистлар, мустақил экспертлар, блогерлар ва бошқа жамоатчилик фаоллардан ташкил топган.

Рейтингда номзодлар рўйхати ўринларга ажратилмасдан, алфавит тартибида, қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилган:

  • номзодларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий ва иқтисодий масалалар юзасидан муносабатини билдиришдаги фаоллиги;
  • уларнинг турли интернет ресурслардаги аудиторияси сони ва эълон қилинаётган материаллар қамрови даражаси;
  • давлат томонидан қабул қилинаётган муҳим қарорларни муҳокама қилиш ва таъсирини баҳолашдаги иштироки;
  • номзоднинг кенг жамоатчиликка танилганлиги, эксперт ва жамоатчи сифатида эътироф этилиш даражаси.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати