Ўзбекистондаги икки қишлоқнинг нима учун Қозоғистонга ўтгани маълум бўлди

Ўзбекистондаги икки қишлоқнинг нима учун Қозоғистонга ўтгани маълум бўлди

@JAHONSIYOSATI

Маълум қилинишича, Боғис қишлоғининг бир қисми 2002 йилда Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан имзоланган «Ўзбек–Қозоғистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида»ги икки томонлама шартномага мувофиқ, Хиёбон қишлоғи бўлса, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлараро комиссиясининг 2004 йилдаги баённомасига асосан ўзаро алмашишга келишилган ер майдони ҳисобланади.


Қайд этилишича, икки томон келишган бўлишига қарамай, Боғис ва Хиёбон қишлоқлари йиллар давомида автоном ҳудуд бўлиб келган. Аҳолининг бир қисмида Қозоғистон, қолганида эса Ўзбекистон ҳужжатлари бўлган.


Шу боис Боғис ва Хиёбон аҳолиси бир неча бор ОАВ ва Қозоғистон президентига мамлакат харитасида қайд этилмагани ва Халққа хизмат қилиш маълумотлари базасида йўқ бўлгани оқибатида ҳужжатларни расмийлаштиришди қийинчиликларга дуч келаётганини айтиб мурожаат қилган.


Шундан сўнг Туркистон вилоят маслаҳати 2021 йил апрелда ҳукуматга томонларнинг келишуви билан Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган ерларни қўшиб, минтақа чегараларини ўзгартириш таклифини киритган.

©️ markaziy osiyo


Report Page