Ўзбекистондаги 67 та вазирлик ва идораларда ИСО 9001 стандарти жорий этилади

Ўзбекистондаги 67 та вазирлик ва идораларда ИСО 9001 стандарти жорий этилади

Расмий хабарлар

Давлат дастурида ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш белгиланган.

 ИСО 9001 сифат менежменти тизими дунёдаги энг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунё бўйлаб 180 та мамлакатларидаги миллиондан ортиқ ташкилотларни сертификатлаштирган. ИСО 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади - хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишга қаратилган.

Давлат дастурининг 18-бандига асосан, Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини такомиллаштириш белгиланган. Бунда Вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг ISO 9001 халқаро стандартини жорий қилиш мақсадида, 67 та вазирлик ва идоралар рўйхати шакллантирилди.

Халқаро сифат менежменти тизимини жорий этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режа лойиҳаси намуна шаклида ишлаб чиқилиб, рўйхатга асосан вазирлик ва идораларга келишиш ҳамда тасдиқлаш учун киритилди.

Бугунги кунда 25та вазирлик ва идоралар томонидан ISO 9001 халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда Гидрометеорология хизмати марказилари фаолиятига ISO 9001 халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат менежменти тизими жорий этилган.

Давлат дастуриниг  28-мақсади - Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 млрд АҚШ долларига етказиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида чиқарилаётган маҳсулотларнинг хорижий давлатларда рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда кўламини кенгайтириш, юзага келаётган техник тўсиқларни бартараф этишда тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқаришда ва хизмат кўрсатишда халқаро стандартларнинг ўрни катта.

Ҳозирда Корхоналарнинг экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари учун, халқаро стандартларни жорий этиш ва халқаро сертификатлар олишда доимий равишда кўмаклашилмоқда.

Бугунги кунда йирик экспортёр корхоналарга стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалалари билан ишлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 1 259 та йирик экспортчи корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ менежмент тизимларини жорий этилганлиги ва жорий этишга эҳтиёжи мавжуд корхоналарнинг тармоқлар кесимидаги таҳлили ўтказилди.

Тахлил натижасида 434 та корхонада халқаро менежмент тизимлари жорий этилганлиги аниқланди.

Шунингдек, халқаро менежмент тизимларини жорий этишга эҳтиёжи мавжуд 179 та корхонада ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан 150 та корхонада халқаро сифат менежмент тизимларини жорий этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокимликлари билан корхонабай ишларни ташкил этиш натижасида 295 та корхонада халқаро сифат менежмент стандартларини жорий қилишнинг тармоқ графиклари тасдиқланди.

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати 143 та, қурилиш материаллари 65 та, тўқимачилик 55 та, кимё 9 та, мебел-ёғочсозлик 7 та, ипакчилик 4 та, электротехника 3 та, чарм-пойабзал 3 та, машинасозлик 3 та, фармацевтика 2 та, паррандачилик 1 та.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг жами 205 та туман ва шаҳарларида йирик экспортёр, стратегик инвестиция лойиҳалари бўйича ишга туширилган, махаллийлаштириш дастури асосида фаолият юритаётган ва паст қувватда ишлаётган корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг 1666 нафар вакиллари учун халқаро стандартларни маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этишнинг истиқболлари, хорижий давлатларда маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига қўйилган техник талабларнинг мазмун-моҳияти ва халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини жорий этишнинг афзалликлари мавзулари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди.


Report Page