Ўзбекистондаги 14 та Президент мактаби Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди
Расмий хабарларБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
2022 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтамиз.
Демак, 2022 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди.
Жумладан:
1) Жорий йилнинг 4-8 январь кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Рақамли авлод” ИТ оромгоҳи ташкил этилди.
Унда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, эшитишда нуқсони бор ёшлар, Агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари ҳамда ИТ ва медиа соҳасига қизиқувчи ёшлар учун онлайн ва оффлайн дарслар олиб борилди.
2) Агентлик тизимидаги 14 та Президент мактаби Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди.
Маълумот учун, A-level Cambridge Assessment International Education ташкилоти томонидан тақдим этиладиган сертификатлар халқаро олий стандарт сертификати ҳисобланади.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида A-level имтиҳонлари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларида бўлиб ўтди.
2022/2023-ўқув йилидан эътиборан эса Республикамиз ҳудудидаги барча Президент мактаблари мазкур имтиҳонларни ташкил қилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, А-левел сертификати 1750дан ортиқ хорижий ОТМлар томонидан тан олинади.
3) Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда сумматив баҳолаш тизими тажриба-синов тариқасида амалиётга татбиқ этилди. Мазкур тизим янги ўқув йилидан эътиборан барча ихтисослаштирилган мактабларга жорий этилиши кўзда тутилган.
Мазкур тизимнинг ўзига хос томони унда баҳолаш тизимида инсон омилининг минималлаштирилгани ҳисобланади.
4) Жорий йилнинг 4-11 февраль кунлари ўқитувчиларда тренерлик кўникмасини шакллантиришга қаратилган “Замонавий тренер дастури” ҳафталиги ташкил этилди. Унда маҳаллий тренерлар захирасини шакллантириш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этиш, педагог кадрлар малакасини оширишга ёрдам берувчи махсус платформа яратиш ҳамда халқаро мутахассислар тажрибаси асосида барча фан кесими ўқитувчилари учун маҳаллийлашган тренингларни ташкил этиш кўзда тутилган.
6) Прeзидeнт таълим муассасалари агeнтлиги ва “Ўзбeкнeфтгаз” АЖ ўртасида мeморандум имзоланди.
“Узбекистан ГТЛ” заводининг Административ бошқарув марказида “Янги Ўзбекистон” талабалари учун алоҳида хона ажратилди. Талабалар бу ерда амалий машғулотлар ўташлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.
7) Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларида СТEАМ фанлари бўйича Агентлик олимпиадаси ташкил этилди.
8) Жорий йилнинг 11-13 март кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги делегацияси Дубайда бўлиб ўтган ТESOL Арабиа 26-конференциясида ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.
Ушбу конференсия “Тил ўргатишда транслингвизм ва кўп тиллилик” мавзусига бағишланган.
9) Прeзидeнт таълим муассасалари агeнтлиги тизимидаги ўқувчилар “Diplomacy Education” дастури доирасида Италияда бўлишди.
Мазкур лойиҳа Президент таълим муассасалари агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ва Италиянинг “Глобал Аcтион” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Танлов 3 босқичда бўлиб ўтди. Унда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг 9-10-синф ўқувчилари иштирок этишди.
Дастур доирасида ўқувчилар Италия Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти билан танишишди ҳамда расмий учрашувларда иштирок этишди.
10) Жорий йилнинг 24 март кунидан эътиборан Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази томонидан Ноттингем Трент университети (Англия) билан ҳамкорликда инглиз тили ўқитувчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Тренингларнинг биринчи ҳафталиги оффлайн, қолган қисми эса онлайн шаклда бўлиб ўтди.
11) Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан кадларни малакасини ошириш мақсадида Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг кутубхоначилари, Президент мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологлари, жамоатчилик билан ишлашга масъуллар учун семинар-тренинглар ташкил этилди.
12) Жорий йилнинг апрель ойида Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази томонидан ПДҚ (Professional Development Qualification) - касбий ривожланиш дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият олиб борди.
Унда Агентлик тизимидаги мактаблар раҳбар ва педагог кадрлари иштирок этиб, ПДҚ дастурини жорий этиш бўйича ўз малакаларини оширишди.
13) Ўқувчиларнинг интелектуал салоҳиятини юзага чиқариш, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқитиш тизими билан кенг жамоатчиликни таништириб бориш мақсадида Агентлик ҳамда МТРК билан ҳамкорликда “Олтин фондимиз”, “Билим доирасида” каби кўрсатувлари йўлга қўйилди.
14) Апрель ойида Агентлик тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университети делегацияси АҚШда бўлди. Учрашувлар доирасида “Янги Ўзбекистон” университети делегацияси бир қатор илмий марказлар, хусусан Массачусетс технология институтининг лабораториялар ва эксперимент жараёнлари билан яқиндан танишди.
15) Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчилари жорий йилнинг 23 апрелида Туркияда бўлиб ўтган “Халқаро тинчлик нони фестивали” да иштирок этишди.
16) Иқтидорли ўқувчиларнинг кимё соҳасидаги билимини юзага чиқариш мақсадида 9-16 май кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси ташкил этилди.
Унда дунёнинг 16 та мамлакатидан ўқувчилар иштирок этишди. Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини кўлга киритишди.
17) Агентлик тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг профессор ўқитувчилари, академик ходимлар ва талабалардан иборат жамоаси Германияда бўлди.
Талабалар бир ҳафта давомида Мюнхен Техника университетида қисқа муддатлик амалиёт ўташди.
18) Прeзидeнт мактаблари унивeрситeтлар кeнгашининг аъзолигига қабул қилинди.
Мазкур аъзолик мактабларга Кенгаш ахборот-ресурс манбаларидан фойдаланиш имконини беради.
Шунингдек, Кенгаш расмий веб-сайтида шахсий кабинетга эга бўлиш орқали ўқувчиларнинг халқаро имтиҳонлардан қўлга киритган балларини кўриш ва шу орқали олий таълимни режалаштириш имкони мавжуд.
19) Жорий йилнинг 22-25 май кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова бошчилигидаги Агентлик делегацияси Буюк Британияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этди.
Форум доирасида бир нечта халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Хусусан, Агентлик делегацияси доимий ҳамкори Cambridge Assessment International Education, Times Higher Education ва British Council ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашишди ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
21) Бундан ташқари Агентлик тизимидаги 4 та Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари CIS (Халқаро мактаблар кенгаши) аъзолигига қабул қилинди.
Халқаро мактаблар кенгаши аъзоси бўлиш таълим муассасасининг халқаро даражада тан олинганлигини билдирибгина қолмай, ушбу мактабларда ўқийдиган ўқувчиларнинг чет элдаги ТОП университетларда тўлиқ грант ютиш имкониятини оширади.
Таъкидлаш жоиз, Халқаро мактаблар кенгаши аъзолигига ўтиш учун мактаблар гуруҳи сифатида ариза бериш ташкилот тарихида илк бора кузатилмоқда.
Айни пайтда 2021-йилда ўз фаолиятини бошлаган 10 та янги Президент мактаби мазкур ташкилот аъзолигига ўтиш жараёнида.
23) Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан 2022 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида 8-9-синф Адабиёт дарслиги, 5-синф математика, информатика дарсликлари ҳамда 7-синф Ўзбекистон тарихи дарсликлари тайёрланди.
24) Агентлик тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда педагог-кадрларни саралаб олиш юзасидан Агентлик томонидан 3 босқичли танлов эълон қилинди ва бутун Республика бўйлаб мазкур танлов юзасидан тест ва суҳбат жараёнлари бўлиб ўтди.
25) Жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар Президент ҳамда ижод мактабларига, 30 июнга қадар эса Агентлик тизимида янги ташкил этилган 168 та мактабга онлайн қабул жараёнлари бўлиб ўтди.
Бундан ташқари Агентлик кўплаб ташкилот ва вазирликлар билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.