Ўзбекистонда яна бир мобил оператор ўз ишини бошлайди

Ўзбекистонда яна бир мобил оператор ўз ишини бошлайди


Ўзбекистонда яна бир мобил оператор – Humans ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, компания сим-карталарини шу йил 19 август санасидан сотиб олса бўлади. Компания мижозларига тарифларни ўзлари белгилаш имкониятини беради. 

Компания нафақат сим-карталар балки банк карталарини ҳам тақдим этади. Humans банк картаси VISA тўлов тизимида ишлаши таъкидланди. Банк картасида ўзбек сўми мавжуд бўлади. Ушбу карталарни нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам ишлатиш мумкин бўлади.


Report Page