Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Расмий хабарлар

Бу касаллик бирор марта мамлакатимиз ҳудудида қайд этилмаган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.

Қайд этилишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган. 

Вабо касаллиги – нима ва унинг профилактикаси.

 

ВАБО (cholera) — ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳволнинг оғирлашуви ва организмнинг сувсизланиши билан давом этадиган ўткир инфекцион ўта хавфли ичак касалликларидан бири хисобланади.

Вабо дастлаб (1816) Ҳиндистонда — Ганг дарёси водийсида пайдо бўлган ва у ерда турмуш шароити оғир бўлганлиги учун аҳолининг бошқа давлатларга кўчиб кетиши баробарида касаллик дастлаб Европага, кейинчалик бутун дунёга тарқалган.

1823-1925 йилларда Россияда Вабо эпидемияси 55 марта қайд қилинган. Туркистон ўлкасига Вабо, асосан, Афғонистон ва Эрондан ўтган. Вабонинг классик Вабо ва Эль-Тор Вабоси деган 2 тури бор.

 Шунга кўра, Вабо микроби (вибрион деб аталади) классик Вабо вибриони ва ЭльТор вибриони деб аталадиган икки хилга ажратилади.

 Вабо вибриони дарё сувида 18 кундан 5 ойгача,

 музда бир неча ой,

 ариқларда бир неча кун, 

 денгиз сувида икки ҳафта,

 совуқ вақтда нажасда бир неча ой,

 ахлат чуқурларида 3 ойгача,

 ички кийимларда 2 ой,

 қум тупроқда бир неча ой,

 сув ҳавзаларида 15—30 кун,

 сут ва ёғда бир ойгача,

 картошкада 2 ҳафтагача,

 ҳўл мевада бир неча кунгача тирик  қолиши мумкин.

Дезинфекцияловчи моддалар вибрионни тез ўлдиради. Сув қайнатилганда ҳам вибрион тез ўлади.

1960 й. гача бўлиб ўтган Вабо эпидемияларининг деярли ҳаммаси (аниқроқ айтганда 6 пандемияси) га классик Вабо вибриони сабаб бўлган.

Классик Вабо оғир утиб, бемор ётиб қолади, касаллик белгилари (тез-тез ич кетиши, қусиш, шунинг натижасида организмнинг сувсизланиши, шунингдек тана ҳарорати пасайиши, мускулларнинг тиришиши ва интоксикациянинг бошқа белгилари, юрак уришининг сусайиши кузатилади) аниқ кўринади, шунга  кўра касаллик Вабо бошланиши биланоқ тезда аниқланади.

Эль-Тор Вабоси эса аксарият ҳолларда енгил ўтади. Вабо белгилари бўлмагани ҳолда соғлом вибрион ташувчилар кўп учрайди, шу боис Эль-Тор Вабосини аниқлаш классик Вабони аниқлашга нисбатан қийинроқ кечади.

Шунинг учун ЭльТор Вабо сининг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга ўтиш ва кенг тарқалиш имкониятлари катта.

Вабо вибриони беморнинг ахлати, қусуғи, баъзан сийдиги билан ташқарига чиқади. Вибрионлар тушган сув ва озиқ-овқатни истеъмол қилиш натижасида мазкур касаллик юқиши мумкин.

Меъда шираси вибрионларни ўлдиради, аммо сув кўп ичилганда ёки меъда шираси камроқ бўлганда вибрионлар меъдадан ингичка ичакка ўтиб, купаяди.

Вибрионларни пашша ҳам тарқатади.Улар вибрионларни қорнига ва оёкларига илаштириб олиб, озиқ-овқатга ва ичимлик сувга юқтириши мумкин.

Вабо ювуқсиз қўл, кир кийимбош ва гигиена воситалари орқали ҳам юқиши мумкин. Вабо вибрионлари тушган сувни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан Вабо эпидемиялари қисқа вақтда кўп аҳолини зарарлаши мумкин.

Эль-Тор Вабоси асосан шу йул билан тарқалади (айниқса қишлоқ жойларда). Вабонинг типик (альгид) формаси 2—3, баъзан 5 кунлик инкубацион даврдан кейин ўзига хос белгилар билан бошланади: ич тез-тез ва кўп келади, бемор қусади, тана ҳарорати пасаяди (35—34° гача), мускуллари тиришади, юрак уриши сусаяди. 

Организм сувсизлангани учун беморнинг кўзлари киртаяди, бадани кўкаради, териси буришиб қолади, ёпишқоқ тер босади. Бемор шу аҳволда бир неча кун ётгач ич кетиши ва қусиш босилиб, соғая бошлайди.

Ўзбекистон Республикасида вабонинг олдини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Санитария-эпидемиология хизмати томонидан олиб борилаётган тадбирлар бевосита, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган бўлмоғи керак.

Вабо профилактикасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ифлосланган оқава сувларни мунтазам равишда зарарсизлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда санитария-гигиена қоида ва талабларига қатъий равишда амал қилишнинг аҳамияти катта.

Табиатда АГ ва НАГ вибрионлар тавсифланади.

АГ вибрионлари – бу тўғридан тўғри вабо касаллигини келтириб чиқарадиган вибрионлар саналади.

НАГ вибрионлари – бу серогуруҳларнинг вибрионлари очиқ сув ҳавзаларида табиий равишда учрайдиган ва турли даражадаги ўткир ичак юқумли касалликлари (ЎИЮК) қўзғатувчиси сифатида кенг тарқалган.

Республикамизда доимий равишда ташқи муҳит очиқ сув ҳавзаларидан алоҳида график асосида намуналар олиниб АГ, НАГ вибрионларига лаборатория текширишлари ўтказилиб турилади, лаборатория таҳлилларида бундай вибрионлар аниқланган ҳудудларда касалликнинг аҳоли ўртасида келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилади, жумладан:

юқумли касалликлар шифохоналарида, орал-регидратация пунктларида ўткир диареяга чалинган беморларни Соғлиқни Сақлаш Вазирининг амалдаги буйруқлари талаблари асосида вабога текширилиши ташкил этилади;

касаллик мавсумида ҳар бир диарея касаллигига чалинган беморлар юзасидан чуқур эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилади;

санитария-эпидемиология хизматининг махсус лабораториялари вабо касаллигини ташҳисоти бўйича намуналарни мунтазам олиб таҳлил қилади, бунинг учун керакли жиҳозлар, реактивлар ва озуқа муҳитлари билан етарли миқдорда таъминланган, лаборатория мутахассисларини қайта тайёргарликдан ўтказилган;

Шунингдек мавсумда ўткир ичак юқумли касалликлар сонининг ортишини инобатга олган ҳолда:

касалликка чалинган (гумон қилинган) беморларни юқумли касалликлар шифохонасига ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари заҳираси ташкил этилган;

вабо касаллигига чалинган беморларини даволаш ишларини ташкил этиш учун зарур дори воситалари заҳирасини яратилган.

Вабо касаллигининг чет давлатлардан кириб келмаслиги учун давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган санитария карантин пунктларининг хушёрлиги оширилади.

Аҳоли яшайдиган жойларни, шунингдек оқова сувларни тозалаш, сув ҳавзаларини санитария аҳволини ҳимоя қилиш, сув таъминоти, озиқ-овқат ва умумий овқатланиш корхоналари мунтазам назорат қилинади, пашша йўқотилади, санитария-гигиена чора-тадбирлари кучайтирилади.

Юқорида кўрсатилган тадбирлардан ташқари, сув ва озиқ-овқатни юқумли касалликлар қўзғатувчи-ларидан тозалаш ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишнинг аҳамияти катта.

Вабо вибриони чидамсиз бўлгани учун тоза ва сифатли ичимлик сувидан фойдаланиш ёки масаллиқларни обдон пишириб, уларни Вабо вибрионларидан халос қилиш мумкин.

 Беморга яқин юрган кишилар 5 кунлик карантинга олинади ва тиббий кўрикдан ўтказилади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра ҳозир вабо касаллиги ўчоғида карантин қўлланилмайди.

ишлаб чиқарувчиси аниқ бўлган ва кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотларини исъемол қилиш;

ифлосланган очиқ сув ҳавзаларида чўмилмаслик асосий тадбирлар саналади.


Report Page