Ўзбекистонда соянинг янги нави яратилди

Ўзбекистонда соянинг янги нави яратилди


Шоличилик илмий-тадқиқот институтида соянинг ўртапишар “Севинч” нави яратилди. Мазкур нав 2019 йилда экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилди.

“Севинч”нинг ўсув даври 115-120 кунни, бўйи 145-155 сантиметрни ташкил этади. Дони таркибида оқсил 38-40, мой 22-24 фоиздир. Бу нав ётиб қолиш, тўкилиш ва турли касалликларга чидамлилиги билан алоҳида ажралиб туради. Механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган. Навдан қулай шароитларда гектарига 32-34 центнер дон олиш имконияти бор. Кўк масса ҳосилдорлиги гектарига 250-300 центнерга етади.

Аслида соя қимматбаҳо ёғли ўсимлик ҳисобланиб, унинг захирасида мавжуд бўлган озуқа моддаларининг миқдори ва сифати барча дала экинлари орасида тенгсиз ҳисобланади. Бу ўсимлик дони таркибидаги юқори миқдорда протеин бор. Протеин барча муҳим аминокислоталарни ўз ичига олади. Шунингдек, соя донида кўп миқдорда минераллар ва витаминлар мавжуд.



 

Report Page