Ўзбекистонда мавжуд 120 та шаҳардан 118 тасининг бош режаси ишлаб чиқилган, Тошкент шаҳрининг бош режасини тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошланган

Ўзбекистонда мавжуд 120 та шаҳардан 118 тасининг бош режаси ишлаб чиқилган, Тошкент шаҳрининг бош режасини тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошланган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Қурилиш вазири ўринбосарлари Шукрулло Жаҳонгиров, Жалол Арашов, вазирлик Архитектура бошқармаси бошлиғи Шихназар Атажанов, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Саидносир Усмонов иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Охирги 4-5 йилда турар жойлар ва ижтимоий-маиший объектлар қурилишини ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини янгилаш, шаҳар, шаҳарчалар,  қишлоқ жойларида замонавий архитектура қиёфасини шакллантирувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқиш бўйича  олиб борилаётган ишлар янги мазмун моҳият билан бойиб бормоқда. Бунга эса айрим рақамларни келтириб ўтиш жоиз. Маълумки, мамлакатимизда 120 та шаҳар ва 1080 та шаҳарчалар мавжуд бўлиб, 120 та шаҳардан 118 таси, 98 фоизининг бош режалари ишлаб чиқилган. Шаҳарчаларнинг 205 тасида ҳам бу ишлар олиб борилган. Бундан ташқари қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларининг 30 фоизи меъморий режалаштириш лойиҳалари билан таъминланган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2020 йилгача қишлоқ жойларида қишлоқ фуқаролар йиғинлари, яъни аввалги ҚФЙ лар мавжуд эди. Эндиликда уларнинг маҳалла фуқаролар йиғинларига бўлинганидан кўпчиликнинг хабари бор. Ўша давргача ҚФЙларнинг меъморий режалаштириш жиҳатидан ташил этиш лойиҳалари 45 фоизни ташкил қилган эди.

Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича уч йиллик дастури асосида 214 та маҳалланинг бош режалари ҳам такомилига етказилди. Бу кўрсаткич жорий йилда яна ортади. Гап шундаки, 108 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бош режалари шу йилнинг охирига қадар якунига етказилади. Бу жараёнларда албатта жамоатчилик фикр ўрганилади ва инобатга олинади.

Аммо бугунги глобал иқтисодий, ижтимоий шароит, жаҳон қурилиш индустриясининг тобора тараққий этиб бориши, олдимизга яна кўплаб вазифаларни кўндаланг қўймоқда. Талаб ва эҳтиёжлар ортиб бораётгани, урбанизация жараёнларининг ривожланиши, аҳоли учун қулай бўлган шаҳар инфратузилмасини янада янада яхшилаш вазифаларини кун тартиби олиб чиқмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда бугун нафақат маҳаллий мутахассислар балки, хорижий экспертлар, урбанист ва архитекторларнинг иш тажрибасидан фойдаланган ҳолда, бевосита уларни таклиф қилиб, ҳамкорлкда лойиҳалар ва режалаштириш ишларини олиб бораяпмиз. Масалан,  Туркия билан ҳамкорликда “Hayot laboratorya”си ташкил этилиб, унда замонавий дастурлар бўйича шахарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда, геоахборот тизими асосида кадрларнинг малака ва кўникмаси оширилмоқда. Жумладан, Янги Тошкент, Янги Наманган ва Янги Олмалиқ шаҳарларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари айни кунларда такомилига етказилаяпти.

Анжуманга Туркия ва Голландиядан эксперт, урбанистлар ҳам таклиф этилди. Анжуман давомида уларнинг ҳам фикрлари билан ҳам танишилди. Яна мавзу ҳақида мулоҳаза. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Корея корпорацияси томонидан Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида  “SMART CITY”, яъни ақлли шаҳар ташкил этиш бўйича мастер план ишлаб чиқилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг  ALMATYGENPLAN ҳамда Туркистон вилоятининг Шаҳарсозлик ва архитектура бошқармалари билан тажриба алмашиш  йўлга қўйилган.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқилишида ҳар қандай монополистик ҳолатга йўл қўйилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2-майдаги “Лойиҳа қидирув ташкилотлари фаолиятини янада таокмиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори биз учун муҳим асосдир. Хусусан, ушбу ҳужжатга мувофиқ ташкил этилган 26 та минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари, 20 мингдан кам бўлган аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжаталрини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Бу борадаги ишлар Қурилиш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган. 

Тошкент шаҳри ва шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқишда қўйилган вазифалар, истиқболдаги режалар ҳақида шундай дейиш мумкин. Тўғри, ишлар қилинаяпти, лекин, пойтахтни мегаполис қиёфасига келтириш учун замонавий архитектура ва илғор инновацион ечимларни амалда қўлламасак, бу ишларни ҳеч ким ташқаридан келиб бизга қилиб бермайди. Шу маънода,  “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасида Тошкент шаҳрининг бош режасини тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

У ерни ўзига хос, маҳаллий ёш мутахассисларимиз ва хорижлик ҳамкорлар учун муҳокама майдони десак хато бўлмайди. Пойтахт қурилишида нималарга эътибор қаратиш керак, инфратузилма, транспорт, логистика, яшил ҳудудлар, бино ва иншоотлар жойлашувида шаҳарсозлик нормалараи, бунда ривожланган давлатлар тажрибаси каби турли хил қарашлар илмий асосда амалиётга интеграция қилинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра  Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган шаҳар, шаҳарчалар ва қишлоқ (овуллар) МФЙ аҳоли пунктларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатлари учун 200 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бу маблағни 28 та шаҳар ва шаҳарчалар, 108 та қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, жами 31 та “Янги Ўзбекистон” массивларининг қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш мақсад қилинган.

Кўпчилик учун келгуси йилларга мўлжалланган ишлар ҳақида маълумот олиш қизиқ. Шуни инобатга олгна ҳолда 2023-2027 йилларга мўлжалланган дастурлар лойиҳалари ҳақида айтиб ўтиш жоиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025-йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда  “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбе кистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” Фармони ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда республика аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, ижтимоий-маиший, йўл ва транспорт объектлари, шунингдек, муҳандислик инфратузилмаси билан таъминланганлиги хатловдан ўтказилди.

Унга кўра 2023-2027 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳаси тайёрланди ҳамда аввал ишлаб чиқилган 17 та шаҳарнинг бош режасига тузатиш киритиш, 292 та шаҳарчаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш, 649 та қишлоқ аҳоли пунктларининиг бош режалари ва режалаштириш лойиҳаларини  тайёрлаш дастурга киритилди. Келгуси қисқа даврда шаҳарларни  100 фоиз,  шаҳарчаларни  48 фоиз, қишлоқ аҳоли пунктларини эса  40 фоиз шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2018-2022 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жами 1944 та маҳаллаларнинг бош режа схемалари ишлаб чиқилди ва бу чора тадбирлар бугун ҳам тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Report Page