Ўзбекистонда махфий бўлган айрим хариталар, географик ахборот тизимлари ва аҳоли пунктларининг бош режаларидан очиқ фойдаланиш имкониятини берувчи ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда махфий бўлган айрим хариталар, географик ахборот тизимлари ва аҳоли пунктларининг бош режаларидан очиқ фойдаланиш имкониятини берувчи ҳукумат қарори қабул қилинди.

Davyergeodezkadastr qo'mitasi Axborot xizmati

Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 14 январдаги 22-сонли қарорига кўра қуйидаги ўзгаришларга эришилади:

биринчидан: топографик хариталарнинг махфийлик даражаси кескин пасайтиришга эришилади;

иккинчидан: маҳаллий координаталар тизимида тайёрланган топографик хариталарнинг махфийлиги олиб ташланиши натижасида ушбу координаталар тизимида тайёрланган барча масштабдаги топографик хариталардан бир вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсида очиқ фойдаланиш имконияти яратилади;

учинчидан: WGS-84 координаталар тизимида тузилган аэро ва космик съемка материалларидан республика миқиёсида фойдаланиш учун барча чекловлар олиб ташланиши натижасида ушбу координаталар тизимларида тайёрланган барча масштабдаги топографик хариталардан бутун республика миқиёсида очиқ фойдаланиш имконияти яратилади;

тўртинчидан: амалдаги тартиб бўйича координаталар тизимидан ва масштабидан қатъий назар шаҳарлар ва шаҳарчаларда 10 кв.км.дан (1 000 гектар) зиёд бўлган ҳудуд учун топографик хариталарга бўлган махфийлик даражасини олиб ташлаш ҳисобига иқтисодиётнинг турли соҳаларида махсус ва тематик хариталардан, шу жумладан бош режалардан фойдаланувчилар доираси кенгаяди;

бешинчидан: махфийлик даражасининг пасайтирилиши натижасида:

- замонавий технологияларни космик ва аэро съемка материалларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланиш;
- бош режалар ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини замонавий электрон дастурлар ёрдамида ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланганларини геопортал ва интернет тармоқларида очиқ жойлаштириш;
- геоахборот тизимларини яратиш орқали давлат кадастрларини, шу жумладан давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича ишлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш;
- тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга ер участкалари, қурилиш объектлари ва муҳандислик коммуникациялари тўғрисида маълумотларни очиқ равишда тақдим қилиш;
- тадбиркорлик субъектларини геодезия, картография, лойиҳа-қидирув ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларига кенг жалб қилиш учун имконият яратилади. 



Report Page