Ўзбекистонда илк экспорт халқаси тузилди

Ўзбекистонда илк экспорт халқаси тузилди

Матбуот хизмати

         Халқа Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси, Жаҳон савдо ташкилоти, “АлиБаба” компанияси ҳамда Фарғона шаҳрида очилган янги Бизнес академиясидан иборат. Унинг ишлаш тартиби қуйидагича:

        Жахон савдо ташкилоти академия ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида тайёрлайди, Бизнес академияси халқа иштирокчиларини ўқитади, “АлиБаба” компанияси тингловчиларга тажриба учун ўз платформасини очиб беради ҳамда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси академия талабаларини иш билан таьминлаб, бутун экспорт халқаси ишлашини назорат қилади. Бу эса юртимизда экспорт муҳити тўлиқ ва тўғри ишлашига замин яратади. 

Унда ўқувчилар халқаро савдо ҳуқуқи, логистика, маркетинг, рақамли тижорат йўналишлари бўйича ўқитилади. 

Ҳозирча у ерда 40 нафар талаба ўқиши мумкин. Талабгорлар ёш, бизнес муҳитидан хабардор ва чет тилларини билиши тавсия этилади. Улар илк кунданоқ Хитойнинг гигант компанияси “Алибаба”да иш бошлайди.  

Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг мазкур онлайн тижорат компанияси билан келишувига асосан “Алибаба” бизнес академия ўқувчиларига ўз платформасини очиб беради.

 Талабалар ҳар бир амалга оширган электрон тижорий иши учун 1% дан 5 % гача хақ ҳам оладилар. Бизнес мактаби биноси замонавий дизайнга эга. Хоналар планшет, электрон доска ва китоблар ҳамда онлайн савдога мўлжалланган компютерлар билан жиҳозланган.

 Дарслар ҳафтада 6 кун икки сменда 4 соатдан давом этади. Академияда Жаҳон савдо ташкилотининг махсус курсларида тайёрланиб, сертификатларга эга бўлган ўқтувчилар дарс беришади. Ўқиш давомийлиги уч ой.

Битирувчилар жаҳон электрон платформасида тан олинган халқаро сертификатга эга бўлишади. Битирувчиларга хозирданоқ талабгорлар бор. Катта эксортчи корхоналар, буюртма асосида академия битирувчиларини ишга олишга шай туришибди. 




Report Page