Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланди

Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланди

“Ўзкомназорат” қатор ижтимоий тармоқлардаги узилишларга изоҳ берди.


“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабаригакўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.


Қайд этилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан “Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри”га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

Report Page