Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича режа ишлаб чиқилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб турса, қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Шу муносабат билан Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 2 мартдаги Фармонига мувофиқ мамлакатимизда 9 май куни – Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Президентимизнинг шу йил 29 апрелдаги “9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда мазкур қарор билан ижрога киритилган дастурга мувофиқ “Инсон қадри улуғ — Хотира муқаддас”, “Мардлик ва жасорат — ҳамиша барҳаёт” шиорлари остида комплекс тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан:

🔹 моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифлар, улар кўрсатган матонати, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини тарғибот қилиш бўйича маданий — маърифий ва ватанпарварлик тадбирлар;

🔹 ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар-жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари;

🔹 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш учун патронаж хизмати ташкил қилинди.

Бугунги кундаги 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилот ҳамда ҳарбий қисм ва муассаса бошлиқлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифларини уюштириш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқилди.

Хабарингиз бор, Президентимизнинг шу йилнинг 29 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” Фармонига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, “Янги Ўзбекистон” мажмуасидаги “Мустақиллик монументи”нинг статуэткали қимматбаҳо совға ва мамлакатимиз Президенти табриги, шунингдек вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан таъсис этилган совғалар топширилмоқда. Мазкур тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа, Ички ишлар, Маданият, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган:

🔺 «Шон-шараф» давлат музейида 30дан зиёд нуфузли ташкилот ва идоралар ҳамда чет-эл ташкилотлари мутасадди ходимлари, фан арбоблари иштирокида “Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага Ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди;

🔺 фронтдан келган мактубларни жамлаган “Аскар мактублари” ҳамда туманлар кесимида ва алифбо шаклида номлари битилган “Ватан фидойилари” китобларининг нишона нусхалари тайёрланди. Мазкур китоблар 10 май кунигача чоп этилиши режалаштирилган.

“Шон-шараф” давлат музейида:

🔘 “Ўчмас у кунлар шуҳрати” мавзусида фотолавҳалар ҳамда уруш хотираларига бағишланган “Аскар мактублари”, ўзбек тилида чоп этилган “Фронт газеталари” номли кўргазмалар ташкил этилди;

🔘 “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон урушига битта оиладан икки ва ундан ортиқ сафарбар этилган фарзандларга бағишланган «Ватан учун жон фидо қилганлар ёди мангу барҳаёт» номли экспозиция яратилди.

Шунингдек, шу йилнинг 9 май куни соат 21:00 да пойтахтимизда “9-май, Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган байрам салюти ташкил этилади.


Report Page