Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар қиймати 2 514,7 млн. долларлик 129 та лойиҳар фойдаланишга топширилди, 21 302 та янги иш ўрни яратилди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар қиймати 2 514,7 млн. долларлик 129 та лойиҳар фойдаланишга топширилди, 21 302 та янги иш ўрни яратилди

Расмий хабарлар

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Шоҳрасул Шоҳаъзамий маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ўзгариш ва реформалар мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттишига катта туртки бўлмоқда.

Бугун Ўзбекистон катта бунёдкорлик, қурилиш майдонига айланган, бунга мисол қилиб Давлат инвестиция дастури доирасида жорий йилда жами 6 485,6 млн. долларлик 226 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини 2021 йилда ишга тушириш белгиланганлигини айтиш мумкин.

Жорий йилнинг 1 сентябрига келиб умумий қиймати 2 514,7 млн. долларлик 129 та лойиҳалар фойдаланишга топширилган, бунинг натижасида 21 302 та янги иш ўринлари яратилган.

Жумладан, умумий қиймати 1747,5 млн. долларга тенг 33 та “Тармоқ” лойиҳалари ҳамда 767 млн. долларга тенг 96 та “Ҳудудий” лойиҳалардир.

“Тармоқ” лойиҳадарга мисол қилиб келтириб:

·               Навоий вилоятида умумий қиймати 110 млн. долларга тенг “Давлат-хусусий шериклик асосида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини" қуриш” лойиҳаси (20 та янги иш ўринлари);

·               Навоий вилоятида умумий қиймати 247,6 млн. долларга тенг "Уюмда эритмага ўтказиш цехининг (ЦКВЗ) техноген чиқиндиларини қайта ишлаш мажмуасини қуриш ГМЗ-7 (I-II босқич) лойиҳаси (1 158 та янги иш ўринлари);

·               Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 75,1 млн. долларга тенг "Алан" конида сиқув компрессор станциясини қуриш лойиҳаси (29 та янги иш ўринлари);

·               Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 80,4 млн. долларга тенг Тўполанг дарёсида Зарчоб КГЭСлар каскадини қуриш (2-босқич) лойиҳаси (44 та янги иш ўринлари);

·               Умумий қиймати 457,8 млн. долларга тенг “Республика бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий қилиш лойиҳаси;

·                Фаргона вилоятида умумий қиймати 70,2 млн. долларга тенг "Кварц" АЖ томонидан флоат ойна ишлаб чиқариш янги линиясини қуриш (280 та янги иш ўринлари) лойиҳаларини айтиш мумкин.

 

Бундан ташқари “Ҳудудий” лойиҳаларга мисол келтириб:

·               Андижон вилоятида умумий қиймати 10,5 млн. долларга тенг " "1000 Dinar" МЧЖ томонидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси (1 000 та янги иш ўринлари);

·               Умумий қиймати 2,2 млн. долларга тенг  "Zumrad textile" МЧЖ томонидан трикотаж буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси (1 000 та янги иш ўринлари);

·               Тошкент шаҳрида умумий қиймати 19 млн. долларга тенг "Nature cotton" МЧЖ томонидан ип калава маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси (110 та янги иш ўринлари);

·               Андижон вилоятида умумий қиймати 8,5 млн. долларга тенг "Vodiy Shoes Marhamat" МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси (50 та янги иш ўринлари);

·               Наманган вилоятида умумий қиймати 3 млн. долларга тенг "Мингбулоқ бройлер" ФХ томонидан паррандачилик хўжалигини ташкил қилиш лойиҳаси (100 та янги иш ўринлари);

·               Жиззах вилоятида умумий қиймати 16 млн. долларга тенг "Geobasalt Products" МЧЖ томонидан базальт толасидан геосетка, композит қувурлар ва композит профиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси (128 та янги иш ўринлари);

·               Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 3,3 млн. долларга тенг "Nukus Polimer" МЧЖ да томчилатиб суғориш технологиясини бутловчи қисмларини (суғориш ленталари ва қувурлари) ишлаб чиқариш (2-босқич) (36 та янги иш ўринлари) лойиҳаларини санаб ўтиш мумкин.

Йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ўз вақтида ишга туширилиши таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича хафталик мониторинг ўрнатилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалга оширилиши комплекс тармоқ жадвалларининг бажарилиши устидан ҳар ойда лойиҳалар кесимида муҳокама ўтказиб борилади ҳамда юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўради ва натижалари юзасидан ҳар ой якуни билан Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради.

Бундан ташқари, ПФ-6155-сонли Фармонига мувофиқ 2021 йилнинг 1 июлидан «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими» жорий этилган бўлиб 2022 йил 1 январдан Инвестиция дастури доирасида тасдиқланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан назорат тўлиқ ахборот тизими орқали олиб борилади.


Report Page